20 декабрь фотохроникаси: 35 ёшли президент, Мисрда қор ёғди, мажбурий эмлашга қарши афиналиклар ва бошқалар

20 декабрда сайёрамизнинг турли нуқталарида юз берган муҳим воқеа-ҳодисалар фотосуратларда.

Чилидаги президентлик сайлови иккинчи туридан сўнг 35 ёшли Габриэл Борик ғалаба қозониб, мамлакат тарихидаги энг ёш президентга айланди.

Улкан сув тошқинлари билан курашаётган малайзияликлар.

ФОТО: AHRAM ONLINE
Искандария (Миср)да қор ёғди.

Хитойда кўприкнинг бузилиши тўрт кишининг умрига зомин бўлди.

Исроил ҳукумати «омикрон» штамми тарқалаётган АҚШ, Туркия, Германия ва яна етти мамлакатни бориш тақиқланган мамлакатлар рўйхатига киритди.

Сиднейнинг шимолий пляжларига бўрон ёпирилди.

Вулқон кули билан қопланган Ла-Палма ҳудудида тозалаш ишлари.

Афинада мажбурий эмлашга қарши норозилик намойиши.

Германияда юк машинаси АҚШ ҳарбий колоннаси транспорт воситалари билан тўқнашди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter