21 апрель. Рим ва Ромул, Бобур Ҳиндистонда, «қора полковниклар», Покистоннинг маънавий отаси ва бошқа муҳим воқеалар

Байрам ва муҳим саналар
- Ўзбекистон тарихи давлат музейи ташкил топган кун (Ўзбекистон).
- Тирадентес куни (Бразилия). 1792 йили португаллар Бразилия мустақиллиги учун курашган Тирадентес(Жуакин Жозе да Силва Шавьер)ни қатл этишган.
- Римга асос солинган кун (Италия).
- Дарахт экиш куни (Кения).
- Иқбол куни (Покистон). 1938 йилнинг 21 апрель куни Мусулмон лигаси президенти Муҳаммад Иқбол оламдан ўтган. Иқбол Покистоннинг маънавий отаси саналади.
Воқеа-ҳодисалар
- 753 йил (мил. ав.) — шу куни Ромул Римга асос солган деб ҳисоблашади.
- 1519 йил — испан конкистадори Эрнан Кортес кемаси Мексика қирғоғига лангар ташлади.
- 1526 йил — Панипатдаги биринчи жанг. Бобур қўшини Иброҳим Лўдий қўшини устидан ғалаба қозонди.
- 1782 йил — қирол Буддха Йодфа Чулалок Сиам(Тайланд)нинг янги пойтахтига асос солди. У бизга Бангкок номи билан таниш.
- 1809 йил — Ландсхут жанги. Ҳозирги Баварияга қарашли ерларда кечган бу жангда Наполеон Бонапарт бошчилигидаги 77 минг кишилик француз қўшини 36 минг аскарга эга Австрия армиясини тор-мор этган.
- 1863 йил — Лондон метроси очилди.
- 1898 йил — Испания-Америка уруши бошланди. АҚШ флоти Куба портларини қамал қилишни бошлади.
- 1944 йил — Францияда аёллар сайловда қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.
- 1960 йил — Бразилиа Бразилиянинг янги пойтахтига айланди. Бунгача Рио-де-Жанейро пойтахт эди.
- 1964 йил — Британиянинг «BBC 2» телевизион канали трансляцияси бошланди.
- 1967 йил — Грецияда умумхалқ сайловига бир неча кун қолганида полковник Георгиос Пападопулос ҳарбий тўнтаришни амалга оширди. «Қора полковниклар» режими ўрнатилди ва 1974 йил июлигача ҳукумат тепасида бўлди.
- 1975 йил — Ветнам уруши: Жанубий Ветнам президенти Нгуен Ван Тхиеу пойтахт Сайгондан қочиб жон сақлайди. Шимолий Ветнам армияси Жанубий Ветнам пойтахтини эгаллаш йўлидаги сўнгги истеҳкомни эгаллади.
- 1992 йил — Тошкентда Ўзбекистон тарихи давлат музейи ташкил топди.
- 2000 йил — Россия Давлат думаси ядровий синовларни тўлиқ тўхтатиш тўғрисидаги шартномани ратификация қилди.
Таваллуд кунлари
- 1619 йил — Ян ван Рибеек, Кейптаунга асос солган ҳолланд.
- 1782 йил — Фридрих Фрёбел, немис педагоги, «болалар боғчаси»га асос солган.
- 1816 йил — Шарлотта Бронте, инглиз ёзувчиси.
- 1830 йил — Жеймс Старли, англиялик велосипед ихтирочиси.
- 1837 йил — Фредрик Байер, даниялик сиёсатчи, Тинчлик бюроси асосчиси, Нобел тинчлик мукофоти лауреати.
- 1843 йил — Валтер Флеминг, немис анатоми, цитогенетика асосчиси.
- 1864 йил — Макс Вебер, немис социологи, замонавий социология асосчиларидан бири.
- 1915 йил — Энтони Куинн, америкалик актёр, икки карра «Оскар» соҳиби.
- 1926 йил — Елизавета II, Буюк Британия қироличаси.
- 1947 йил — Паоло Коэльо, бразилиялик ёзувчи ва шоир.
- 1959 йил — Абдулла Ямин, Малдив Республикаси президенти.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter