Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

21 декабрь фотохроникаси: Туркияда об-ҳаво инжиқликлари, импорт божларини камайтираётган Хитой, дунёдаги биринчи SMS-хабар ва бошқалар

21 декабрь фотохроникаси: Туркияда об-ҳаво инжиқликлари, импорт божларини камайтираётган Хитой, дунёдаги биринчи SMS-хабар ва бошқалар

Коллаж

21 декабрда сайёрамизнинг турли нуқталарида юз берган муҳим воқеа-ҳодисалар фотосуратларда.

ФОТО: NOI.MD

Туркияда сув тошқинлари уй ва кўприкларни вайрон қилди.


ФОТО: TESLARATI

«Falcon 9» ракета-ташувчиси «Cargo Dragon» юк кемасини фазога олиб чиқди. Юк кемаси эртага ХКС билан туташади.


ФОТО: AP IMAGES

НАТО бош котиби Йенс Столтенберг альянс ва Москва ўртасидаги зиддиятли масалаларни муҳокама қилиш учун 2022 йил бошида Россия – НАТО кенгаши йиғилишини ўтказишни таклиф қилди.


ФОТО: NOI.MD

Хитой 2022 йилнинг 1 январидан ташқи савдо муносабатларини рағбатлантириш учун 950 дан ортиқ товарлар импортига божларни пасайтиради.


ФОТО: SPENCER PLATT/GETTY IMAGES

Финикс (АҚШ)да Доналда Трамп тарафдорлари «Ҳаммадан аввал Америка» тадбирини ўтказишди.


ФОТО: EPA/VOSTOCK-PHOTO

Дунёдаги биринчи SMS-хабар NFT шаклида аукционда 225 минг долларга сотилди.


ФОТО: AMIR LEVY/GETTY IMAGES

Исроил қишки «Кармел» тўфони зарбасига тайёрланмоқда.


ФОТО: «XIAOMI»

«Xiaomi» навбатдаги флагманини 28 декабрь куни тақдим этишини расман маълум қилди.


ФОТО: CHEN CHAO/CHINA NEWS SERVICE VIA GETTY IMAGES

Чунцин (Хитой) ҳайвонот боғида гигант панданинг олти ойлик болалари намойиш этилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг