23 декабрь фотохроникаси: Путиннинг Катта матбуот анжумани, АЭСларни тўхтатаётган Бельгия, TikTok ва бошқалар

23 декабрда сайёрамизнинг турли нуқталарида юз берган муҳим воқеа-ҳодисалар фотосуратларда.

Хитой фазовий муҳитни ўрганиш учун Ернинг геоўтиш орбитасига «Шиян-12» туркумига мансуб иккита синов йўлдошини муваффақиятли олиб чиқди. «Чанчжэн-7А» ракета-ташувчисига Хайнан оролида жойлашган Вэнчан космодромида Тошкент вақти билан соат 11:12 да старт берилган.

AP PHOTO / PATRICK SEMANSKY
АҚШ президенти Жо Байден Хитойнинг Шинжон-Уйғур туманидан импорт қилишни тақиқловчи ҳужжатни имзолади. Тақиқлов мажбурий меҳнат билан боғлиқ.

Россия президенти Владимир Путин Катта матбуот анжумани ўтказди.

Бельгия режалаштирилганидек, 2025 йилда мамлакат ҳудудида ишлаб турган иккита АЭС («Тианж» ва «Дул»)ни тўхтатмоқчи. Бироқ атом энергетикасига яна қайтиш имкониятини ҳам соқит қилган эмас.

Каталонияда эртага, 24 декабрдан комендантлик соати кучга киради. Коронавирус билан боғлиқ чеклов 14 кунга белгиланган бўлиб, вазиятга қараб узайтирилиши ҳам мумкин.

ФОТО: BWORLDONLINE.COM
Хитойнинг «Sinovac» компанияси ишлаб чиқарган вакцинанинг учта дозаси (иккита биринчи компонент ва бустер) коронавируснинг «омикрон» штаммига қарши етарлича иммунитет шакллантирмайди. Бу ҳақда лаборатория тадқиқотларига асосланиб «Bloomberg» агентлиги хабар берди.

Европада табиий газ нархи минг кубометри учун 1 500 доллардан пастлади.

«Merck» компанияси коронавирусга қарши ишлаб чиқарган ҳапдорилар (таблеткалар)дан фойдаланишга АҚШда рухсат берилди. Мазкур молнупиравир дори воситаси хавфли гуруҳдаги кексалар касалликнинг енгил ва ўрта кечишида фойдаланишига мўлжалланган.

TikTok иловаси, Googleни ортда қолдириб, 2021 йилда энг кўп ташриф буюрилган интернет-ресурсга айланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter