Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

25 декабрь фотохроникаси: 10 миллиард долларлик телескоп, чегараларини ёпаётган Эрон, 85 кун давом этган вулқон отилишининг тўхташи ва бошқалар

25 декабрь фотохроникаси: 10 миллиард долларлик телескоп, чегараларини ёпаётган Эрон, 85 кун давом этган вулқон отилишининг тўхташи ва бошқалар

Коллаж

25 декабрда сайёрамизнинг турли нуқталарида юз берган муҳим воқеа-ҳодисалар фотосуратларда.

ФОТО: BILL INGALLS/NASA VIA GETTY IMAGES

NASA қиймати 10 миллиард долларлик «Жеймс Уэбб» телескопини фазога олиб чиқди. У 30 йил хизмат қилган машҳур «Ҳаббл» телескопи ўрнини эгаллайди.


ФОТО: BBC

Қиролича Елизавета II Бирлашган Қироллик ва Британия ҳамдўстлиги халқларига Рождество арафасида анъанавий мурожаат йўллади.


ФОТО: YJC.NEWS

Эрон коронавирус кенг тарқалишининг олдини олиш мақсадида қўшни мамлакатлар билан қуруқлик чегараларини 15 кунга ёпди.


ФОТО: РИА НОВОСТИ

Эҳтимолий исёнлар сабабли Суданда хавфсизлик чоралари кучайтирилмоқда.


ФОТО: RT

Қишки байрам таътиллари арафасида COVID-19 туфайли дунё бўйлаб 4 мингдан зиёд авиарейслар бекор қилинди.


ФОТО: AFISHA

Тинч океанида жойлашган Тонга қироллигида магнитудаси 6 баллга тенг зилзила содир бўлди.


ФОТО: FLORIDA GOOD FRIDAY

Испанияга қарашли Канар оролларининг Ла-Пальма оролида 85 кун давом этган вулқон отилиши ниҳоят тўхтади. Кумбре-Вьеха (вулқон)нинг бу сафарги отилиши орол тарихида энг вайронкори  бўлди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг