29 декабрь фотохроникаси: Аббоснинг «катта танаффуси», 180 минг долларлик «байрам пули», Озарбайжоннинг «Яшил марафони» ва бошқалар

29 декабрда сайёрамизнинг турли нуқталарида юз берган муҳим воқеа-ҳодисалар фотосуратларда.

Хитой Ер атрофи орбитасига «Tianhui-4» илмий-тажриба йўлдошини олиб чиқди.

ФОТО: ASHARQ AL-AWSAT
Исроил мудофаа вазири Бени Ганц Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббосни қабул қилди. Бу Фаластин раҳбарининг 2010 йилдан бери Исроилга илк ташрифи.
Томонлар хавфсизлик масалаларини ва 2014 йилда боши берк кўчага кириб қолган тинчлик бўйича музокараларни давом эттириш имкониятларини муҳокама қилишган.

2022 йилда Озарбайжонда уч миллион туп дарахт экилади. Бу ҳақда Экология ва табиий ресурслар вазирининг ўринбосари Вугар Керимов маълум қилди.
Маълумот учун: 2021 йилда Озарбайжонда икки миллион туп дарахт кўчати ерга қадалган.

Африкада ҳафта давомида COVID-19 оқибатида ўлим ҳолатлари 72 фоизга кўпайди.

Илон Маск «Tesla» акцияларининг яна салкам миллионтасини сотди: 934 090 дона акция $1,02 млрд.га баҳоланди.

«Apple» компанияси энг яхши муҳандисларига, рақобатчи компанияларга ўтиб кетмасликлари учун, катта миқдорда «байрам пули» берди. «Bloomberg» ёзишича, айримлар 50 минг, баъзилар 180 минг доллардан пул олган.

Кобул университети талабаларининг битирув маросими.

ФОТО: GINA FERAZZI/LOS ANGELES TIMES VIA GETTY IMAGES
Шимолий Калифорния тоғларида қалин қор ёғди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter