Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Абрамович Россиядаги энг қиммат хусусий самолётни сотиб олди

Абрамович Россиядаги энг қиммат хусусий самолётни сотиб олди

Фото: «Getty Images»

Миллиардер Роман Абрамович «Boeing 787-8 Dreamliner» самолётини сотиб олди. Россиядаги энг қиммат хусусий самолётнинг тахминий нархи — 350 миллион доллар.

Самолётни буюртмачининг талаби асосида жиҳозлаш 2019 йилда бошланган. «Flightradar» маълумотларига кўра, самолёт кеча, 18 декабрь санасида Базел (Швейцария)дан Москвага учиб келган.

Иллюстратив фото

Йўловчи ташувчи «Boeing 787-8 Dreamliner» самолётлари 250–330 одамни ўз бағрига олади.

Абрамовичнинг янги лайнери эса, «Forbes» манбаларга асосланиб ёзишича, 50 йўловчига мўлжалланган (меҳмонлар, қўриқчилар, хизматкорлар шунинг ичида). Улкан самолётлардан хусусий бизнес-жет сифатида камдан-кам фойдаланилади. Дунё авиакомпанияларида бу каби самолётлар жами 250 тани ташкил этади.

Абрамович Португалия фуқаролигини олгани ҳақида ҳам хабар бергандик.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг