Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Афғонистон ҳукумати жавоб қайтарди. Толибоннинг нуфузли аъзоси йўқ қилинди

Афғонистон ҳукумати жавоб қайтарди. Толибоннинг нуфузли аъзоси йўқ қилинди

Афғонистон ҳарбийлари Толибон ҳаракатининг нуфузли аъзоларидан бирини йўқ қилди. Бу ҳақда Афғонистон мудофаа вазирлиги матбуот маркази бошлиғининг ўринбосари Фавад Омонга таяниб хабар берилмоқда.

Таъкидланишича, ҳукумат кучлари кеча тунда Толибон жангариларининг Файзобод ва Талукан шаҳарларига қилган ҳужумини қайтарган. «Шаҳар чеккасида ташкил этилган қарши ҳужум пайтида ўнлаб террорчилар ўлдирилди ва яраланди», - деди матбуот маркази раҳбари.

Унга кўра, Талукан шаҳридаги тўқнашувлар пайтида ҳарбийлар толибларнинг нуфузли аъзосини ўлдиришган. У билан бирга 11 террорчи ҳам йўқ қилинди.

Омоннинг таъкидлашича, Афғонистон Ҳарбий ҳаво кучлари 7 августга ўтар кечаси Заранж шаҳрида тўпланган жангариларга ҳам ҳаво ҳужуми уюштирган.

Аввалроқ Толибон ҳаракати Афғонистон президенти вакилининг ўлими учун жавобгарликни ўз зиммасига олгани ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг