Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АКТ вазирлиги хориж тажрибасига эга мутахассисларни раҳбарлик лавозимларига таклиф этади

АКТ вазирлиги хориж тажрибасига эга мутахассисларни раҳбарлик лавозимларига таклиф этади

Фото: «Mitc.uz»

Шу йилнинг 9 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ахборот-коммуникация технологияларини янада ривожлантириш ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик.

Ушбу йиғилишда Президент томонидан АКТ соҳасини ривожлантириш йўлида қатор устувор вазифалар белгилаб берилди. Улардан энг муҳимлари — интернет тезлигини ошириш, сифатини яхшилаш ҳамда АКТ соҳасидаги таълим тизимини тубдан яхшилаш масалаларидир.

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ушбу йўналишларда фаолият олиб борадиган телекоммуникация бошқармаси ва таълим бўлими раҳбарлигига номзодлар қидирилаётганини маълум қилди. 

Ушбу номзодлар янгича фикрлайдиган ва илғор халқаро тажрибалардан келиб чиқиб, уларни Ўзбекистонда жорий қилиш бўйича аниқ чоралар кўра оладиган мутахассис бўлиши талаб этилади. Улар хорижда таҳсил олган ва фаолият юритиб, тажриба орттирган бўлса, албатта қўллаб-қувватланади.

Номзодлар орасида ҳозирги вақтда чет элда меҳнат қилаётган ва юртимизга қайтиб келиш ниятидаги мутахассислар бўлса, вазирлик керакли шароитларни яратиб беришга тайёрлигини билдирган.

Бўш иш ўринларига талабгорлар ўзлари ҳақидаги маълумот (объективка ва CВ)ни ва амалга оширган лойиҳалари ҳақидаги қўшимча маълумотларни қуйидаги манзилга юборишлари керак: Тошкент шаҳри, Амир Темур шоҳкўчаси, 4-уй ёки HR@mitc.uz электрон почтасига. Маълумот учун телефонлар: 238-41-16, 238-41-43, 238-43-12. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг