«Алан» конида яна бир қудуқ ишга туширилди

Муборак нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли «Алан» газконденсат конидаги 206-сонли қудуқда бурғулаш ишлари тугатилиб, 2949-2747 метр оралиғига фильтр туширилди.
Тезкор маълумотларга кўра, қудуқни ўзлаштириш ишларидан сўнг, кунлик 120 минг куб метр саноат миқёсидаги табиий газ ва 2,8 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди.
Ҳозирда ушбу қудуқ устини жиҳозлаш ва газ коллекторига қўшиш ишлари бажарилмоқда.
«Ўзбекнефтгаз» АЖ Матбуот хизмати
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter