Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Андижонда 110 миллион сўмлик «газ ўғирлиги» фош этилди

Андижонда 110 миллион сўмлик «газ ўғирлиги» фош этилди

Фото: Xabar.uz

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон шаҳар бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.

Унда фуқаролар Ш.Б. ва Н.А.лар ўзларининг яшаш хонадонларида табиий газ тармоғига ноқонуний уланган ҳолда қўлбола усулда тайёрланган горелкалар ёрдамида оҳак ишлаб чиқариш билан шуғулланиб келиб, ҳудудий газ таъминоти корхонаси манфаатларига жами 110 млн сўм зарар етказганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг