Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим?

Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим?

Way II компанияси диверсификация орқали даромадни мувозанатли қилиш ва молиявий йўқотишларнинг олдини олиш усуллари ҳақида сўз юритди.

Сармояда ҳам, ҳаётда бўлгани каби, барча тухумларни битта саватга солиш керак эмас. Бу — капитални бошқаришдаги энг ишончли ёндашувлардан бири бўлган диверсификация тамойилидир. Диверсификация — бу капитални турли инвестиция йўналишлари ва воситаларига тақсимлаш демакдир. У хатарларни камайтиради, даромадни барқарорлаштиради ва молиявий барқарорлик сари йўл очади.

Диверсификация хавфни қандай стратегияга айлантиради?

Ақлли диверсификация — бу ишончли инвестиция қилишнинг асоси. Инвестор фақат даромадли имкониятни эмас, балки таваккални камайтирувчи вариантни танлаши керак. Чунки ҳеч ким инвестиция инструментлари келажакда қандай ҳаракат қилишини олдиндан айта олмайди. Бугун фойда келтираётган компания, эртага муаммога дуч келиши мумкин. Шу сабабли барча маблағни битта йўналишга эмас, балки турли соҳа ва воситаларга бўлиб киритиш мақсадга мувофиқ. Шунда бир актив зарар кўрса, бошқаси бу йўқотишни қоплай олади.

Барқарорлик ва даромад ўртасидаги мувозанат

Кимдир мўътадил, барқарор даромад келтирадиган инвестицияларни танлайди, бошқалар эса кўпроқ даромад олиб келиши мумкин бўлган, лекин нисбатан таваккал йўналишларга ҳам сармоя қилади. Муҳими — мувозанатни сақлаб, фақат юқори фойда ортидан қувиб, бошқа имкониятлардан воз кечмаслик. Чунки узоқ муддатда фойда келтирадиган ёндашув — бу ақлли стратегиядир.

Бунда нафақат соҳалар, балки воситаларнинг ўзи ҳам муҳим: акциялар, корхоналардаги улушлар, фондлар, облигациялар ва бошқалар. Портфель қай даражада хилма-хил бўлса, бозордаги ўзгаришларга шунчалик чидамли бўлади. Яна бир устунлик — мослашувчанлик. Агар пул керак бўлса, уни бир инвестициядан бошқасига ўтказиш ва йўқотишларсиз фойдаланиш имконияти бўлади.

Ишончли инвестиция компаниялари — оқилона сармоя учун

Капитални тўғри тақсимлаш учун мутахассис бўлиш шарт эмас. Муҳими — тез фойда эмас, балки маблағ хавфсизлиги устувор эканини тушуниш. Барқарор ва хавфсиз даромад олиш, катта таваккал эвазига барчасини йўқотишдан яхшироқ.

Замонавий технологиялар сармояларни реал вақтда кузатиш ва тез қарорлар қабул қилишга ёрдам беради. Шу борада, шаффоф шартлари ва ҳақиқий даромад келтирадиган имкониятлари билан ажралиб турувчи Way II компаниясини алоҳида таъкидлаш мумкин. Бу компания йирик саноат лойиҳаси — Akfa Aluminium Group’да сармоя киритиш имконини таклиф этади. Бошланғич сармоя миқдори атиги 14 300 000 сўм, бу эса кўпчилик инвесторлар учун очиқ эшикдир.

Кутилаётган йиллик даромад 10–15% атрофида бўлиши прогноз қилинмоқда. Бундан ташқари, Way II модели валюта хавфини камайтирадиган махсус механизмга эга: инвестор маблағни сўмда киритади, аммо ушбу сумма автоматик тарзда АҚШ долларига боғланади. Шунинг учун даромад ҳам АҚШ доллари эквивалентида ҳисобланади. Яъни, йиллик 10–15% даромад нафақат сўмда, балки долларда ифодаланганда ҳам шу миқдорни ташкил этади.

Мазкур инвестиция маҳсулотлари Islamic Finance Consulting Board томонидан тасдиқланган бўлиб, улар исломий молия қоидаларига тўлиқ мос келади. Яъни, ҳаром ёки ноқонуний фаолият йўналишларига маблағ йўналтирилмайди.

Телефон: (+998) 78−555−55−55

Манзил: Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Махтумқули кўчаси, 2/1-уй

Сайтwaygroup.uz

Instagram@way_ll_group

Facebook@Way ll Group

Telegram@wayllgroup

Twitter@way_ll_group

LinkedIn@wayllgroup

YouTube@Way_ll_Group

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг