«Ақлли» дориларни яратиш бўйича янги технология ишлаб чиқилди
Буюк Британиялик биомуҳандислар CRISPR генларини тузатувчи мосламадан фойдаланиб, тананинг керакли нуқтасида бўшалишга дастурланган дори ҳамда инфекцияни ташхислашнинг янги асбобини яратиш бўйича технологияни ишлаб чиқишди. Бу ҳақда «Nature» хабар берди.
Кембриждаги Массачусетс институти тадқиқотчилари оммалашиб бораётган CRISPR «генетик қайчи» технологиясидан фойдаланишнинг янги усулини ўйлаб топишди. Олимлар ДНК гидрогелларини ишлатишди (полимер эритмалари ДНК иплари ўрнига қўлланилади). Мазкур эритмани CRISPR/Cas12 ДНК-ферментига жойлашди, у ДНКнинг муайян изчиллигини аниқлашга дастурланган. Керакли фрагмент аниқлангач, фермент белгиланган соҳада унинг иплари кесади. Кейин эса яқин орадаги ДНК ипларини алоҳида кесади. Натижада гидрогель шаклини ўзгартиради, айрим вазиятларда эса тўлиқ эриб кетади ва фойдали юкдан халос бўлади. Масалан, у шу тариқа саратон ҳужайраси ёки инфекция қўзғатувчисига аниқ етказилади.
Сўнгра олимлар бошқарилувчи CRISPR гидрогелларини электрон схемага бирлаштиришди. Гидрогель инфекция қўзғатувчиси белгиланган генетик материал билан учрашганда ДНК-фермент ДНК занжирларини узган ва электр занжир узилган. Рюкзакка жойлаштирилган бундай мослама ёрдамида тадқиқотчилар Эбола безгаги қўзғатувчисини аниқлашга муваффақ бўлишди. Лаборатория шароитида инфекция намуналарини татқиқ этишга ҳожат қолмади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter