Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ақлли» телевизор қилаётган ишларимизни кўриб туриши мумкин

«Ақлли» телевизор қилаётган ишларимизни кўриб туриши мумкин

Фото: «Legalreader.com»

Замонавий smart TV содир бўлаётган барча воқеаларни доимий тартибда аудио ва видеога ёзиб бориши мумкин. Бундай имкониятлар «ақлли» телевизорларга дастурни ёқиш, телеканални ўзгартириш, телевизорни ўчириб-ёқиш, овозни кўтариш ёки пасайтириш каби имо-ишора ёки овозли буйруқларни қабул қила олиши учун керак. Бу ҳақда «Рақамли платформа» («Цифровые платформы») бош директори Арсений Щельцин «Прайм» агентлигига сўзлаб берди.

Овозли имкониятлар деярли барча замонавий ақлли телевизорларда мавжуд.

«Овозли файллар овозли функцияларни такомиллаштириш учун ишлаб чиқарувчи компаниянинг серверига юборилиши мумкин. Бироқ, америкалик ҳуқуқ ҳимоячиларининг маълумотларига кўра, баъзи давлатларнинг махсус хизмат вакиллари ақлли телевизорлар орқали бутун дунё бўйича одамларни кузатиш учун дастурли таъминот хатчўпларидан фойдаланишади», — дея таъкидлади мутахассис.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг