Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШ давлат котиби Украинани кутаётган «оғир синов» ҳақида гапирди

АҚШ давлат котиби Украинани кутаётган «оғир синов» ҳақида гапирди

Украина можаронинг ҳал қилувчи босқичида, чунки Россия йўқотишларга қарамасдан фронтнинг бир неча тармоқларида олдинга силжимоқда. Бу ҳақда АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен 14 май куни Киевга ташрифи чоғида маълум қилди.

«Биз (АҚШ ва Украина расмийлари назарда тутилмоқда) жуда муҳим паллада, муҳим синов вақтида учрашмоқдамиз. Россия Украинада, Харков вилояти ва шарқда навбатдаги ҳужумни амалга оширмоқда», — деди департамент раҳбари.

Дипломатнинг таъкидлашича, «келгуси ҳафталар ва ойлар украиналиклардан катта куч талаб қилади», чунки Россия Қуролли Кучлари фронтнинг бир қанча тармоқларида олдинга силжимоқда.

Аввалроқ Блинкеннинг Киевга тўсатдан ташриф буюриши сабаби маълум бўлган эди. Дипломат Вашингтоннинг келгусида қўллаб-қувватлашга содиқлигини билдириш учун Украинага келган. Блинкен икки кунлик ташриф давомида маҳаллий фаоллар билан ҳам учрашади.

Бироз аввал Украина президенти Владимир Зеленский шиддатли жанглар бошлангани ҳақида хабар берганди. Россия кучлари Харков вилоятидаги жангларни кучайтирган. Волчанск шаҳарчаси қуршаб олинган, аҳоли эса эвакуация қилинган. Кучли артиллерия ўқлари ёмғири остида ҳудуд жуда катта талофат кўрган. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг