Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШ ички хавфсизлик вазири шифохонага ётқизилди

АҚШ ички хавфсизлик вазири шифохонага ётқизилди

Фото: AP

АҚШ ички хавфсизлик вазири Кристи Ноэм шифохонага ётқизилди, бу ҳақда CNN манбалари хабар берди.

Манбаларга кўра, Ноэмнинг ҳуши жойида ва қўриқчилари билан мулоқот қилмоқда. Вазирлик воқеа юзасидан муносабат билдирган эмас.

Эслатиб ўтамиз, Кристи Ноэм апрел ойида Вашингтон марказидаги ресторанга оиласи билан кечки овқатланишга келган пайтида тунаб кетилган эди. Номаълум эркак унинг сумкасини ўғирлаган, сумкада Ноэмнинг паспорти, ҳайдовчилик гувоҳномаси, хизмат рухсатномаси, уйининг калитлари, бўш чеклари, тахминан уч минг доллари ва бошқа нарсалари бўлган.

Кристи Ноэм раҳбарлигидаги ички хавфсизлик вазирлиги чегара назорати ва иммиграция, террорчиликдан ҳимоялаш ва киберхавфсизлик каби масалалар билан шуғулланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг