Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШ Қримни Россия деб тан олишни таклиф қилади – WP

АҚШ Қримни Россия деб тан олишни таклиф қилади – WP

23 апрел куни Лондонда бўлиб ўтадиган музокараларда Украина ва Европа делегациялари Қримни Россия деб тан олиш ва фронт чизиғини музлатиш бўйича «АҚШ таклифига дуч келишади».

Бу ҳақда The Washington Post бир неча манбаларга таяниб хабар бермоқда.

Bloomberg аввалроқ Қўшма Штатлар тинчлик келишуви доирасида Қримни Россия деб тан олиш масаласини кўриб чиқишга тайёрлигини, The Wall Street Journal нашри эса бу таклифни Америка томони Европа иттифоқчилари ва Украинага 17 апрел куни Париждаги музокараларда етказганини ёзган эди.

The Washington Post манбалари ҳам АҚШ таклифи Вашингтоннинг Қримни Россия ҳудуди сифатида расман тан олишини ва узоқ муддатда Россияга қарши санкцияларни бекор қилишни ўз ичига олганини айтган. Бунинг эвазига Москва Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиши керак.

Украина президенти маслаҳатчисининг сўзларига кўра, Америка таклифларида «Киев рози бўлган ва рози бўлмаган фикрлар мавжуд».

Украина иттифоқчилари, WP ёзганидек, ҳудудий имтиёзлар эвазига хавфсизлик кафолатлари ва реконструкция дастурларини олишга умид қилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг