Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШда қарийб 50 мингта COVID-19 ҳолати қайд этилди

АҚШда қарийб 50 мингта COVID-19 ҳолати қайд этилди

Фото: «123ru.net»

АҚШда COVID-19ни юқтириб олганлар сони ўтган бир кеча-кундузда қарийб 50 мингтага кўпайди, 687 нафар бемор ҳаётдан кўз юмди, дея хабар берди Жонс Хопкинс университети ўз манбаларига таяниб.

Университет ҳисоб-китобларига кўра, ўтган 24 соат ичида АҚШда 49 994 киши коронавирусни юқтириб олди.

Бир кун аввал бу кўрсаткич 54 441 кишини ташкил этгани ва 906 нафар бемор вафот этгани хабар берилганди.

Университетнинг охирги маълумотларига кўра, бутун эпидемия давомида АҚШда 7,3 миллион киши коронавирусга чалинди. Улардан 209 минг нафари оламдан ўтди. 2,8 миллион киши даволангани айтилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг