Аргентина Испаниянинг ноёб рекордини такрорлади
Футбол бўйича Аргентина терма жамоаси уч йирик турнирда қаторасига ғалаба қозониб, Испания терма жамоасининг ноёб рекордини такрорлади.
Лионел Скалони бошчилигидаги Аргентина Америка кубогини навбатдаги маротаба қўлга киритди — финалда Колумбия мағлуб этилди (1:0).
Ушбу соврин «албиселесте» учун сўнгги уч йилда учинчиси бўлди — аргентиналиклар 2021 йилда ҳам қитъа кубогини ўзлариники қилишган, 2022 йил мундиали драматик финалида Францияни мағлуб этиб, жаҳон чемпионларига айланишган.
Бунгача фақат Испания шундай ютуғи билан мақтана оларди: 2008 ва 2012 йилларда — Евро ғолиби, 2010 йилда — жаҳон чемпиони.
Америка кубоги-2024 финали Майами (АҚШ)даги «Ҳард Рок» стадионида бўлиб ўтди. Ўйин тақдири қўшимча таймларда ҳал бўлди — Лаутаро Мартинес 112-дақиқада аргентиналиклар ғалабасини таъминлаган гол муаллифи бўлди.
Эслатиб ўтамиз, 14 июл оқшомида ўтган Еврофиналда Испания Англияни 2:1 ҳисобида енгиб, тўртинчи чемпионлик билан қитъа футболи тарихидаги энг кучли миллий жамоага айланганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter