Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Автомобилларни таъмирлашга қайси ҳудуд қанча маблағ сарфлади?

Автомобилларни таъмирлашга қайси ҳудуд қанча маблағ сарфлади?

Иллюстратив фото

2025 йилнинг январ–август ойларида авто ва мототранспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш хизматлари ҳажми 10,9 трлн сўмни ташкил этди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирганда 10,1 фоизга ўсган.

Мазкур турдаги хизматларнинг ҳудудлар кесимидаги ҳажми қуйидагича:

  1. Тошкент шаҳри — 2 трлн сўм;
  2. Самарқанд вилояти — 1,2 трлн сўм;
  3. Фарғона вилояти — 1,1 трлн сўм;
  4. Наманган вилояти — 1 трлн сўм;
  5. Қорақалпоғистон Респ. — 886,9 млрд сўм;
  6. Қашқадарё вилояти — 860,5 млрд сўм;
  7. Тошкент вилояти — 777,9 млрд сўм;
  8. Андижон вилояти — 717 млрд сўм;
  9. Бухоро вилояти — 582 млрд сўм;
  10. Хоразм вилояти — 594,9 млрд сўм;
  11. Сирдарё вилояти — 438,2 млрд сўм;
  12. Жиззах вилояти — 409 млрд сўм;
  13. Навоий вилояти — 240,6 млрд сўм;
  14. Сурхондарё вилояти — 102,1 млрд сўм.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг