Бахтиёр Саидов Озарбайжон ТИВ раҳбари билан Эрон бўйича гаплашди

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов озарбайжонлик ҳамкасби Жейҳун Байрамов билан мулоқот ўтказди.
"Озарбайжон ташқи ишлар вазири Жейҳун Байрамов жаноблари билан телефон орқали мулоқот қилдик. Ўзбекистон – Озарбайжон ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчиликка асосланган икки томонлама муносабатларимизнинг барча жабҳаларда изчил ривожланаётганига эътибор қаратдик.
Кун тартиби олий ва юқори даражадаги алмашинувлар, икки ва кўп томонлама тадбирлар, жумладан, ИҲТ вазирлар йиғилиши каби тадбирлар билан бой.
Шунингдек, Исроил-Эрон можаросининг кескинлашуви оқибатида юзага келган минтақавий вазият ҳақида фикр алмашиб, тинчлик ва барқарорликни сақлаш муҳимлигини таъкидладик", дейилади ТИВ раҳбари.
Эрон Ислом Республикаси ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Исмоил Бақоий жаҳон ҳамжамиятига мурожаат билан чиққанди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter