Beeline Uzbekistan мамлакат ғарбида тармоқни кучайтирмоқда

Beeline Uzbekistan digital-операторининг техник мутахассислари компаниянинг Ғарбий минтақавий филиали ҳудудида 92 та янги база станцияларини қуриш ишларини якунладилар. Улардан 59 таси Қорақалпоғистон Республикасида, қолганлари эса Хоразм вилоятида жойлашган.
Барча база станциялари бир вақтнинг ўзида 2G, 3G ва 4G технологияларида ишлайди. Бу эса мураккаб релъеф ва катта масофаларга эга ҳудудларда аҳоли ва бизнес учун барқарор овозли алоқа ҳамда юқори тезликдаги мобил интернетни таъминлаш имконини беради — аҳоли пунктларида ҳам, муҳим транспорт йўллари бўйлаб ҳам.
Хусусан, Беруний шаҳри ва унинг атрофида илгари қурилганларга қўшимча равишда 15 та янги база станцияси ишга туширилди. Қўнғирот ва Нукусда 9 тадан, Тўрткўл ва Хўжайли туманларида эса 6 тадан база станциялари барпо этилди. Хоразм вилоятида эса тармоқ Урганч шаҳри ва унинг атрофида кучайтирилди, Хива ва Шовот туманларида эса ҳар бир кластерда 9 тадан янги станция фаолият кўрсатмоқда.
Янги объектлар ишга туширилиши билан бир қаторда тармоқ модернизация қилинди: 1800 ва 2600 MHz диапазонларида 27 та мавжуд нуқтада сиғим кенгайтирилди, яна бир нечта база станцияларида ускуна янгилаш ишлари режалаштирилган. Бу тармоқнинг ўтказувчанлигини оширади ва юклама ошган пайтларда алоқанинг барқарорлигини таъминлайди. Beeline Uzbekistan таҳлилларига кўра, мамлакат ғарбида фойдаланувчилар мобил интернет истеъмолини жадал суръатда кўпайтирмоқда.
«Хоразм вилоятида LTE-трафик 2020 йилдан бери деярли 15 баробарга, сўнгги икки йилда эса икки баробардан зиёдга ошди. Қорақалпоғистон Республикасида бу кўрсаткич янада юқори: LTE тармоқларида видео, фотосурат ва бошқа маълумотлар беш йил аввалгига нисбатан 23 баробар кўп узатилмоқда. Минтақанинг ўртача ҳафталик трафик ҳажми эса 1,2 Ptb ёки 1,27 миллиард MB'дан ошди. Бу Beeline Uzbekistan тармоғидаги энг жадал ўсиш суръатидир», — деди Ғарбий минтақавий филиал директори Айбек Узаков.
Beeline Uzbekistan учун минтақаларда тармоқ ривожланиши стратегик устувор йўналиш бўлиб қолмоқда. Компания бутун мамлакат бўйлаб қамровни кенгайтириш, алоқа сифатини ошириш ва бутун мамлакат бўйлаб рақамли хизматлардан тенг фойдаланишни таъминлаш устида ишлашда давом этади.
Beeline Uzbekistan ҳақида
«Unitel» МЧЖ 2006 йилнинг 12-сентябридан бошлаб «Beeline Uzbekistan» савдо белгиси остида хизматлар кўрсатиб келмоқда. Beeline Uzbekistan бош қароргоҳи Дубай шаҳрида жойлашган VEON халқаро телекоммуникация холдинги таркибига киради. 2024 ва 2025 йилларда «Top Employer» мақомига эга бўлди.
VEON — 6 мамлакатда 160 миллиондан ортиқ фойдаланувчига эга глобал телекоммуникация ва интернет хизматларининг провайдери. Унинг акциялари NASDAQ фонд бозорида жойлаштирилган.
Beeline Uzbekistanда 2 мингга яқин ходим ишлайди. 2006 йилдан буён Ўзбекистон бозорига кириши билан VEON мамлакат телекоммуникация соҳасига 1.4 миллиард АҚШ долларидан ортиқ сармоя киритди. Beeline СБнинг Ўзбекистондаги фаолияти давомида 2 миллиард долларга яқин солиқ тўланган.
Сайт: beeline.uz
Facebook: @beeline.uz
Instagram: @beeline_uzbekistan
Telegram: @beelineuzbekistan
Twitter: @beeline_uz
LinkedIn: @beeline-uzbekistan
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter