Beeline Uzbekistan пойтахтнинг барча туманларида тармоқни модернизация қилди
Beeline Uzbekistan 2023 йилдаги тармоқ модернизациясининг биринчи босқичини муваффақиятли якунлади. Бажарилган ишлар натижасида, мамлакатимизнинг 137 та туман ва 54 та шаҳрида 1300 дан ортиқ база станциялари ишга туширилди, мобил интернет тезлиги яхшиланди, қамров ҳудуди кенгайтирилди ва тармоқ сиғими ошди. Пойтахтнинг ўзида 240 дан ортиқ база станциялари такомиллаштирилди.
Олиб борилган ишлар давомида компаниянинг техник мутахассислари 2G ва 3G форматидаги база станцияларини тўртинчи авлод тармоғининг кўрсаткичларигача «тезлаштиришди» ва тармоқ сиғимини кенгайтиришди. Шу сабабли, модернизация нафақат база станциялари, балки радиореле линияларига ҳам таъсир кўрсатди. Бунинг натижасида пойтахтнинг барча ҳудудларида алоқа хизматларининг зарур сифати таъминланади, бу аввалам бор, шаҳардаги аҳоли сони энг зич бўлган жойларга тааллуқли.
Қурилма янгиланиши узатиладиган интернет-трафик ҳажмини ошириш ҳамда мобил интернетдан кўпроқ фойдаланувчилар фойдаланиши учун имконият яратди. Шундай қилиб, 2023 йилнинг сентябр ҳолатига кўра, 4Gдан фойдаланувчи мижозлар сони 4,7 миллион кишини ташкил этди, ўтган йилга нисбатан бу кўрсаткич 21% га ошди.
Тармоқни модернизация қилиш бўйича кенг кўламли лойиҳа ҳам турар-жой мавзелари, ҳам фуқароларнинг оммабоп дам олиш жойларини, жумладан, йирик бозорлар ва савдо марказларига туташ ҳудудларни қамраб олди. Ушбу манзиллар қаторида, Tashkent City Park, Compass ва NEXT савдо марказлари, Абу Сахий, Карвон, Чорсу бозорлари, Паркент, Юнусобод ва Сергели бозорлари киради. Ўтган йили Beeline Uzbekistan бир қатор савдо марказлари бинолари ичида юқори сифатли 4G қамровини тақдим этган бўлса, энди компания мижозлари оммабоп савдо майдонларидан ташқарида ҳам юқори тезликдаги интернетдан фойдаланиш имкониятига эга бўлишди.
Бундан ташқари, Тошкент шаҳрида тармоқни модернизация қилиш лойиҳаси доирасида компания Humo Arena’га ташриф буюрувчиларни янада барқарор ва юқори тезликдаги алоқа билан таъминлаш мақсадида спорт-кўнгилочар мажмуасидаги тармоқ инфратузилмасини янгилашни режалаштирмоқда.
2023 йилнинг яна бир муҳим техник лойиҳаси Тошкент метрополитенида Beeline Uzbekistan тармоғининг ишга туширилиши бўлди. Рақамли оператор хизматлари ҳатто ер остида, пойтахтнинг барча метро бекатларида мавжуд бўлди.
«Уч миллион киши доимий истиқомат қиладиган мегаполисда юқори сифатли алоқани таъминлаш мураккаб ва кенг кўламли вазифадир. Модернизация 247 та база станцияларига таъсир кўрсатди, уларнинг аксарияти ҳозирда LTE стандартини, ўнлаб радиореле линияларини ва бир қатор бошқа инфратузилма объектларини қўллаб-қувватлайди. Пойтахтнинг барча ўн икки туманида илғор технологиялардан фойдаландик ва тармоқ сиғимини оширдик. Мобил трафик истеъмоли доимий равишда ўсиб бормоқда ва бизнинг тармоғимиз мижозларга барча рақамли хизматлардан тезкор фойдаланиш талабларини ҳисобга олган ҳолда, олдинда бўлиши керак», — дейди Тошкент ва Тошкент вилоятида бизнесни ривожлантириш бўйича директори Ботирбек Бекназаров.
Beeline Uzbekistan янги база станциялари ўрнатилган манзилларнинг батафсил рўйхати билан компания сайтида танишиш мумкин.
***
Unitel МЧЖ 2006 йилнинг 12 сентябридан бошлаб Beeline Uzbekistan савдо белгиси остида хизматлар кўрсатиб келмоқда. Beeline Uzbekistan бош қароргоҳи Амстердам (Нидерландия) шаҳрида жойлашган VEON халқаро телекоммуникация холдинги таркибига киради.
VEON 6 мамлакатда 160 миллиондан ортиқ абонентга эга глобал телекоммуникация ва интернет хизматларини провайдери. Унинг акциялари NASDAQ ва Euronext Amsterdam фонд бозорларида жойлашган.
Beeline Uzbekistan'да 1,6 мингга яқин ходим ишлайди. 2006 йилдан буён Ўзбекистон бозорига кириши билан VEON мамлакат телекоммуникация соҳасига 1,4 миллиард АҚШ долларидан ортиқ сармоя киритди. Unitel МЧЖ — Ўзбекистоннинг йирик солиқ тўловчи компанияларидан бири. Beeline СБ'нинг Ўзбекистондаги фаолияти давомида 2 миллиард доллардан ортиқ солиқ тўланган.
Сайт: beeline.uz
Facebook: @beeline.uz
Instagram: @beeline_uzbekistan
Telegram: @beelineuzbekistan
Twitter: @beeline_uz
LinkedIn: @beeline-uzbekistan
Реклама ҳуқуқи асосида
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter