Бектемирда йирик ёнғин. Уйнинг кулга айланишига нима сабаб бўлган?

Жорий йилнинг 19 август куни тахминан соат 17:00 да Бектемир тумани «Олтинтопган» маҳалласи Тошкандий кўчасидаги 57-уй 27-хонадонда электр қуввати юқори кучланиши натижасида қисқа туташув ёнғин содир бўлишига сабаб бўлган.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, айнан ёнғин рўй берган пайтда ушбу хонадонда уй эгалари бўлмаган. Мазкур масалага янада ойдинлик киритиш мақсадида Бектемир туман ёнғин хавфсизлиги бўлими томонидан ёнғин сабабларини аниқлаштириш давом этмоқда.
Воқеа тафсилотларига кўра, 57-уй 27-хонадонда (2-қават) содир бўлган ёнғин аста-секин 3-қаватнинг 29-хонадонига, кейин эса 4-қаватнинг 31-хонадонига ўтган. Ундан кейин эса ёнғин мазкур уйнинг том қисмига ўтиб, том қисми тўлиқ ёнғин остида қолган. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ушбу ҳолатга тезкорлик билан муносабат билдирди. Туман мутассадилари билан биргаликда ёнғин содир бўлган хонадон эгалари ётоқхоналарга жойлаштирилиб, уларга зарур шароитлар яратилди.
Шу ернинг ўзида шаҳар ҳокимлиги ва мутассади идоралар вакиллари томонидан ҳар бир хонадонга ташриф буюриб, етказилган моддий зарар рўйхатини шакллантирилди. Ёнғин содир бўлган жойда фуқароларга ҳеч қандай тан жароҳат етмаганлиги аниқланган.
20 август куни, муҳандислик хизмати, сектор ва ҳудуд раҳбарлари, шунингдек, банк ходимлари, маҳалла, ХУЖМШ ва бошқарув компания раҳбарларидан иборат махсус штаб тузилди. Улар олдига тезкор равишда етказилган моддий зарарни қоплаш, ёнғин содир бўлган объектни таъмирлаш вазифалари юклатилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter