Бир гуруҳ онкология ходимларининг президентга мурожаати юзасидан Бош прокуратура муносабати
Ижтимоий тармоқларда тарқалган шифокорларнинг коррупцион ҳолатлар бўйича президентга мурожаати турли баҳс-мунозараларга сабаб бўлмоқда.
Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий Маркази Тошкент шаҳар филиалининг бир гуруҳ ходимлари муассасада юз бераётган салбий ҳолатларга қонуний баҳо беришни сўраб қилган мурожаати ижтимоий тармоқларда кенг тарқалганди. Мазкур ҳолат юзасидан Бош прокуратура расмий баёнот билан чиқди.
Аниқланишича, 2021 йил 2 февраль куни Чилонзор тумани прокуратураси томонидан Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий Маркази Тошкент шаҳар филиали мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 2-қисми «г» банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мазкур жиноят иши тергови Бош прокуратура томонидан назоратга олинган, дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter