Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бир марталик пакетларга муқобил: пластик асоратларини қандай камайтириш мумкин?

Бир марталик пакетларга муқобил: пластик асоратларини қандай камайтириш мумкин?

Ер шарида ҳар куни миллионлаб инсонлар пластик пакетлардан фойдаланишади. Аммо сиз бу пакетлар қанчалик зарарли эканлигини биласизми? Бугун бу ҳақда сизларга яна бир бор эслатиб ўтмоқчимиз.

Биз ҳар куни ишлатадиган пластик пакетлар 200 йилда парчаланади ва йўқ бўлиб кетмайди. Улар сув манбаларимизни ифлослантиради ва денгиздаги тирик жонзотларга зарар етказади. Кўплаб денгиз ҳайвонлари пластик пакетларни ютиб юборади ёки уларга ўралиб қолади. Бу нафақат ҳайвонларга, балки фарзандларимизга ҳам хавф туғдиради.

Пластикнинг майда бўлаклари - микропластиклар - тупроқ ва сув орқали озиқ-овқат занжиримизга кириб, соғлиғимизга зарар этказиши мумкин. Пластик пакетларни камроқ ишлатиб, тоза муқобил варянтлардан фойдаланиш вақти келди. Бу жуда осон.

Ювиладиган ва кўп марта фойдаланиладиган мато ёки пахта сумкалар пластик пакетларнинг ўрнига фойдаланиш мумкин бўлган энг яхши варянтлардан биридир. Улар узоқ муддат хизмат қилади ва кам ресурс сарфини талаб этади. Бу сумкалар табиий толалардан тайёрланиб, экологик жиҳатдан хавфсиздир. Улар мустаҳкам, кўп марта ишлатилади, замонавий ва осон ташилади. Кичик ўлчамлари сабабли чўнтакда ёки сумкада сақлаш мумкин.

Касса олдида сотувчи сизга пакет керакми, деб сўраса, унга йўқ, дея жавоб беринг. Харид қилган маҳсулотларингизни ўзингиз билан олиб келган шопперларга солинг. Бу ҳаракатлар пластик пакетлардан фойдаланишни камайтиришга ёрдам беради ва атроф-муҳитга салбий таъсирни камайтиради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг