«Бишкек-Тошкент» автобус қатнови қайта тикланди

Жорий йилнинг 24 январь куни тўхтатилган, Қозоғистон орқали ўтадиган «Бишкек-Тошкент» автобус қатнови қайта тикланди. Бу ҳақда Ўзбекистон автомобил транспорти агентлиги хабарида маълум қилинган.
Уч томонлама келишувлар асосида тайёрланган ҳаракат жадвали 4 февраль куни Қозоғистон Инфратузилмалар ва тараққиёт вазирлигининг транспорт қўмитаси томонидан имзоланган.
Янги тасдиқланган жадвалга кўра, «Бишкек-Тошкент» автобус йўналишидаги транспортлар Бишкек автовокзалидан соат 9:00, 16:50 и 23:30дан жўнашни бошлайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter