Бону Муштоқнинг «Юракчироқ» ҳикоялар тўплами «Букер» мукофотига сазовор бўлди

Бону Муштоқ (суратда чапда)
Ҳиндистонлик ёзувчи Бону Муштоқнинг «Юракчироқ» («Heart Lamp») ҳикоялар тўплами халқаро «Букер» мукофотига сазовор бўлди.
«Букер» биринчи марта ҳикоялар тўпламига берилмоқда. Асар Ҳиндистоннинг жануби-ғарби (асосан Карнатака штати)да кенг тарқалган каннада тилида ёзилиб, бошқа тилларда дунёга тарқалган.
Муаллифнинг қарийб 30 йиллик (1990–2023) ушбу ижод маҳсули Ҳиндистон жанубида яшовчи мусулмон аёллари ва қизларининг оғир ҳаётидан ҳикоя қилади.
Юрист, ҳуқуқ ҳимоячиси ва ёзувчи Муштоқ ўз ватанидаги касталар ва синфий тизим бартараф этилишига қарши курашиб келади. У халқаро «Букер» мукофотига лойиқ топилган — иккинчи ҳиндистонлик. 2022 йилда унинг ватандоши Гитанжали Шри «Қумли қабр» асари учун шу мукофот лауреати бўлганди.
«Букер» лауреатига £50 минг ($67 минг) мукофот пули берилади. Қоидаларга кўра, муаллиф китобни инглиз тилига ўгирган таржимон билан мукофот пулини бўлишиши керак, айни ҳолатда у Дипа Бҳасти. «Юракчироқ» — Бону Муштоқнинг инглиз тилига таржима қилинган илк китоби.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter