Бойсундаги метан қуйиш шахобчасида ҳайдовчи ҳалок бўлди

Бугун, 28 июн куни соат 07:15 ларда Сурхондарё вилоятининг Бойсун тумани, «Инкобод» МФЙ ҳудудида жойлашган автомобилларга сиқилган газ қуйиш шахобчаларининг бири ҳудудида «Nexia-2» русумли автомобилга газ тўлдириш вақтида 100 литр сиғимдаги метан баллонида ёрилиш (портлаш) содир бўлди. Бу ҳақда Сурхондарё ФВБ хабар берди.
Ёрилиш оқибатида автомобил яқинида бўлган ҳайдовчи олган тан жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этган. Ҳодиса жойида ёнғин содир бўлмаган.
Воқеа жойига туман ФВБ, ИИБ, прокуратура раҳбар ходимлари чиқишган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter