Бразилияда йўловчи самолёти ҳалокатга учради
Бразилиянинг Сан-Паулу шаҳри яқинида бортида 62 киши бўлган Voepass йўловчи самолёти ҳалокатга учради.
Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, йўловчилар ва экипаж аъзоларидан ҳеч ким тирик қолмаган.
Авиакомпания маълумотларига кўра, лайнер бортида 62 киши бўлган: 58 йўловчи ва тўрт нафар экипаж аъзоси.
Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган ҳалокат видеосида самолёт вертикал равишда қулаганини кўриш мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter