Британия полицияси «BBC» биноси ёнида портлаш содир этди

Буюк Британия полицияси Лондондаги «BBC» корпорацияси биноси олдида турган минивэн автомобилини портлатиб юборди. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар бермоқда. Айтилишича, портлаш шубҳали буюмларни қидириш доирасида амалга оширилган.
Маълумотга кўра, автомобил портловчи қурилмаларни топиш ва бартараф этишга мўлжалланган ўзи юрувчи робот томонидан портлатилган.
Полициянинг маълум қилишича, соат таҳминан 15:15да Портленд-Плейсдаги бино ёнида турган шубҳали транспорт воситаси ҳақида хабар келиб тушган. Портлашни амалга ошириш чоғида телерадиокомпания ходимларидан деразаларга яқинлашмаслик сўралган. Шунингдек, бино кириш ва чиқиш учун вақтинча ёпиб қўйилган.
https://korrespondent.net/world/4007260-v-brytanyy-polytsyia-vzorvala-avto-u-zdanyia-BBC
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter