Бугун ўйин бор: Шомуродов ва Файзуллаев «Башакшеҳир» машғулотида қатнашди

Европа конференциялар лигаси 2-саралаш босқичи доирасида бугун, 31 июл куни «Истанбул Башакшеҳир» ўз майдонида «Черно Море» (Болгария)ни қабул қилади.
Биринчи ўйинда истанбулликлар минимал (0-1) ҳисобдаги ғалабага эришганди.
Жавоб учрашувида олдидан ўтказилган машғулотларда Элдор Шомуродов ва Аббос Файзуллаев «Башакшеҳир» машғулотида қатнашди.
«Истанбул Башакшеҳир» — «Черно Море» ўртасидаги ўйин 22:45 да бошланади. «ZoʼrTV» телеканали орқали учрашувни тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter