Бухорода фирибгар жиноят устида ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро шаҳар бўлими, ДХХ ҳамда Миллий гвардиянинг вилоят бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро И.С. бошқа бир фуқаро С.га ваколатли танишлари орқали Бухоро шаҳрида кўп қаватли уй-жой қуриш учун ер майдони ажратиб беришни ваъда қилиб, эвазига фирибгарлик йўли билан 10 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг расмий Telegram-каналида хабар берилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter