Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бухорода журналистнинг микрофони ва телефони олиб қўйилгани айтилмоқда

Бухорода журналистнинг микрофони ва телефони олиб қўйилгани айтилмоқда

Фото: Видеолавҳадан скриншот

Бугун, 2021 йил 6 январь куни «Bukhara News» интернет-ОАВ вакилларининг фаолиятига «Марказий бозор» маъмурияти томонидан тўсқинлик қилингани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳодисага АОКА ўз муносабатини билдирди.

«Мазкур интернет оммавий ахборот воситаси томонидан бозор ҳудудида ижтимоий сўровома ўтказилаётган вақтда бозор маъмурияти вакиллари журналист ва тасвирчига нисбатан қўпол муносабатда бўлгани, журналистнинг микрофони ва телефони олиб қўйилгани айтилмоқда.

АОКА ўз ваколати доирасида ушбу вазиятни ўрганиб чиқиб, томонларнинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилиши юзасидан Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратура ҳамда Бухоро вилояти ҳокимлигига мурожаат қилди», дейилади муносабатда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг