Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бухородаги ўзгаришлар: вилоятнинг собиқ раҳбарига иш берилди, Олотнинг зўравон ҳокими Қоракўлга ўтказилди...

Бухородаги ўзгаришлар: вилоятнинг собиқ раҳбарига иш берилди, Олотнинг зўравон ҳокими Қоракўлга ўтказилди...

Фото: «Buxoro.uz»

Ўктам Барноев Бухоро вилояти ҳокимлигидан Бош вазир ўринбосари лавозимига ўтказилиши ортидан вилоятда кадрлар билан боғлиқ қатор ўзгаришлар рўй берди. Хусусан, Бухоро шаҳар ҳокими Карим Камолов энди вилоят ҳокими вазифасини бажаради.

Яна бир ўзгариш 2011-2016 йиллар давомида вилоятни бошқарган Муҳиддин Эсонов яна ҳоким лавозимига қайтарилди: энди у Когон туманига раҳбарлик қилади. Мазкур лавозимдан ишлаган Йўлдош Жумаев яқинда вилоят ҳокими ўринбосари - вилоят маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи вазифасига тайинланганди.

Шунингдек, Қоракўл тумани ҳокими Ҳусниддин Ғойиров вазифасидан озод этилгани ҳам айтилмоқда. Эътиборлиси - унинг ўрнини муштумзўрлиги билан овоза бўлган Олот тумани ҳокими Шерали Саломов эгаллаган.

Олот тумани ҳокими этиб эса вилоят тарихида илк бор аёл киши тайинланди: шу пайтгача туман ҳокими ўринбосари - хотин-қизлар қўмитаси раиси вазифасида ишлаган Наргиза Исомиддинова мазкур лавозимга лойиқ кўрилди.

Бухоро шаҳар ҳокимлиги ҳозирча бўш.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг