Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дам олиш кунлари об-ҳаво шароити деярли ўзгармайди

Дам олиш кунлари об-ҳаво шароити деярли ўзгармайди

Фото: Xabar.uz

Гидрометеорология хизмати дам олиш кунлари учун об-ҳаво маълумотини тақдим этди.

Бугун Ўзбекистон бўйича кам булутли ва илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Кундузи ҳаво ҳарорати 28-33° атрофида бўлади.

Дам олиш кунлари ҳудудларнинг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради, фақат Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Чўл ҳудудларда ва шимолда баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзон кузатилади. Ушбу кунларда ҳаво ҳарорати кечалари 14-19° ни, кундуз кунлари 30-35° ни ташкил этади, бу меъёрий қийматлардан 6-8° га юқори бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг