Давлат хизматчилари қайси блогерларни ўқийди?
Бугунги кунда блогерлар ва инфлюнсерлар фаол фуқаролик позициясини кўрсатиб, жамиятдаги ўткир муаммоларни топиб, уни оммага олиб чиқишда фаоллик кўрсатмоқда.
«Юксалиш» ҳаракати давлат хизматчилари қайси блогерларни кузатиб боришини аниқлаш мақсадида сўров ўтказди. Сўровда 140 нафар давлат идоралари хизматчилари, шу жумладан, вазирликлар, агентликлар, қўмиталар, парламент вакиллари иштирок этди. Респондентларинг 10 фоизини юқори лавозимдаги раҳбарлар, жумладан вазирлар ва ҳокимлар ташкил этди.
Давлат хизматчилари, асосан, сиёсат, ижтимоий ва иқтисодий, ҳуқуқий, экологик мавзуларни кўпроқ ёритадиган блогерларни кузатиб бориши маълум бўлди. Демак, етакчи учликка қуйидагилар кирди:
Davletov.uz — 64,6%
Xushnudbek.uz — 45,8%
Bakiroo — 20%
Респондентлар фикрига кўра, мазкур блогерлар нафақат кенг жамоатчилик фикрини шакллантиришга, балки давлат хизматчиларининг ижтимоий-иқтисодий ҳолат ҳақида хабардор қилишга ҳам хизмат қилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter