Дронлар сабабли Москвадаги аэропортлар фаолияти тўхтаб қолди

Дронлар ҳужуми сабабли Москвадаги Внуково, Домодедово, Шереметьево ва Жуковский аэропортлари ҳаво кемаларини қабул қилиш ва жўнатишни вақтинча тўхтатди.
Парвозлар хавфсизлигини кафолатлаш учун шундай қарорга келинган.
Бу воқеалар фонида Москва шаҳри мэри Сергей Собянин баёнот бериб, ҳаво ҳужумига қарши воситалар Россия пойтахтига учаётган яна иккита душман учувчисиз қурилмасини уриб туширганини маълум қилди. Унинг пости соат 00:58 да эълон қилинган. Бунгача Москвага 25 дақиқа ичида учта учувчисиз қурилма ҳужум қилган.
«Росавиация» ҳозиргина берган баёнотга кўра, Внуково, Домодедово, Шереметьево ва Жуковский аэропортлари ҳаво кемаларини қабул қилиш ва жўнатишни тиклаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter