ЕКЛ саралаши. «Истанбул Башакшеҳир» кейинги босқичда — Шомуродов захирадан ўйинга қўшилди

Европа конференциялар лигаси саралаш босқичининг жавоб учрашувида «Истанбул Башакшеҳир» ўз майдонида «Черно Море» устидан йирик ҳисобда зафар қучди.
Ўзбекистон терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов 58-дақиқада захирадан майдонга тушди. Яқинда истанбулликлар сафига келиб қўшилган яна бир ўзбекистонлик футболчи Аббос Файзуллаев қайдномага киритилмади.
Умумий 5:0 ҳисобида ғалаба қозонган «Истанбул Башакшеҳир» мусобақанинг кейинги босқичига йўл олди.
ЕКЛ саралаши. 1 август
Истанбул Башакшеҳир — Черно Море 4:0
Голлар: Брнич 17, Креспо 31, Да Коста 36, Опери 80.
Истанбул Башакшеҳир: Муҳаммад Шенгезер, Ўнур Булут, Лео Дуарте, Оссейну Ба, Кристофер Опери, Омер Шаҳинер (Оливер Кемен, 68), Берат Ўздемир (Умут Гюнеш, 77), Мигел Креспо, Сари Юсуф (Дениз Туруч, 68), Нуну Да Кошта (Элдор Шомуродов, 58), Иван Брнич (Дави Зелке, 68).
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter