Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эпидемиологик вазият жиддий бўлган Самарқандда 21 киши тузалди

Эпидемиологик вазият жиддий бўлган Самарқандда 21 киши тузалди

Фото: ССВ матбуот хизмати

Самарқанд вилоятида навбатдаги 21 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, реабилитацияга кузатилди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди. 

Тузалганларнинг 20 нафари Самарқанд вилоятидан (5 нафари Самарқанд шаҳридан, 4 нафари Тойлоқ туманидан, 3 нафари Оқдарё туманидан, Пайариқ, Самарқанд, Пастдорғом ва Иштихон туманларидан 2 нафардан), қолган 1 нафари эса Қашқадарё вилоятидан. Барчаси коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтириб олишган. Уларнинг 10 нафари эркак, 11 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 68 ёшда, ёши кичиги эса 8 ёшда.

Вилоятда шу пайтга қадар 154 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 175 нафарга етди.

Айни пайтга қадар мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 2275 нафарни ташкил қилмоқда.

Аввалроқ Самарқанддаги вирус ўчоқлари ҳақида хабар берилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг