Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эрдўғон Путин билан геосиёсий масалаларни муҳокама қилди

Эрдўғон Путин билан геосиёсий масалаларни муҳокама қилди

Кеча, 11 декабрь куни Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилиб, уни Украинадаги урушни тезроқ тугатишга ва Суриядаги курдлар муаммосини ҳал қилишга чақирди.

Музокаралар чоғида Туркия-Россия муносабатлари, хусусан, энергетика, шунингдек, минтақавий муаммолар, жумладан, дон йўлаги ва терроризмга қарши кураш муҳокама қилинди, дея хабар беради Кремль матбуот хизмати.

Россия ахборот агентликлари тарқатган хабарга кўра, Путин Россия қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва ўғитларини муҳтож мамлакатларга етказиб беришдаги тўсиқларни олиб ташлашни талаб қилмоқда.

«Anadolu» агентлиги маълумотларига кўра, Эрдоған муштарак саъй-ҳаракатлар билан ҳозирданоқ 13 миллион тоннадан ортиқ ғалла муҳтожларга етказиб берилганини айтди.  Унинг сўзларига кўра, ғалла йўлаги доирасида бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари ва босқичма-босқич бошқа товарларни экспорт қилиш бўйича ишларни бошлаш мумкин.

«Суҳбат чоғида Президент Эрдўғон Россия-Украина уруши имкон қадар тезроқ якунланишини чин дилдан исташини билдирди», — дея Туркия раҳбари матбуот хизматидан иқтибос келтирган Reuters агентлиги.

Шунингдек, Эрдўғон Путинга 2019 йилдаги Сочи келишувига кўра, Туркия-Сурия чегарасини мамлакатда тақиқланган ПКК отрядларидан камида 30 км чуқурликдаги «тозалаш» мутлақо зарурлигини айтди. АФП хабарига кўра, Эрдўғон Сурия можаросининг асосий иштирокчиси бўлган Россияни ушбу келишув бандларига риоя қилмасликда айбламоқда.

Кремль матбуот хизмати икки давлат мудофаа ва ташқи ишлар вазирликлари «бу масала бўйича яқин алоқаларни давом эттиришини» айтди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг