Эрон ҳудудидан 30 дан ортиқ ўзбекистонлик эвакуация қилинди

Жорий йил 16 июнь ҳолатига кўра, 30 дан ортиқ Ўзбекистон фуқароси Эрон ҳудудидан Туркманистон ва Озарбайжон орқали муваффақиятли эвакуация қилиниб, Ватанга қайтарилди.
Мазкур жараёнга Туркманистон, Озарбайжон ва Эрондаги дипломатик идоралар яқиндан кўмак берган.
«Фуқароларимизнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида барча зарур чоралар кўрилмоқда. Эрон ва Исроилдаги элчихоналаримиз 24/7 режимида фаолият юритмоқда.
Айни пайтда ушбу давлатларда бўлиб турган фуқароларимизга хавфсиз жойларда бўлиш, расмий ахборотларни доимий равишда кузатиб бориш ва элчихоналаримиз билан алоқада бўлиш тавсия этилади», – деди Ўзбекистон ТИВ матбуот котиби Аҳрор Бурҳанов.
Эрондаги Ўзбекистон Элчихонаси алоқа маълумотлари:
Телефон: +98 (21) 22299780, 22832025
Электрон почта: iri.uzembassy@mfa.uz
Исроилдаги Ўзбекистон Элчихонаси алоқа маълумотлари:
Телефон: +972 (3) 672-2466, 672-2371, 758-5075, 758-5076
Шошилинч хабарлар учун: +972 (54) 485-1397
Электрон почта: il.uzembassy@mfa.uz
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter