Эрон ядровий объекти ҳудудида зилзила содир бўлди

Эроннинг Фордо ядровий объекти жойлашган ҳудудда 2,5 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда мамлакат миллий сейсмология маркази баёнот берди.
Фордо — Эроннинг катталиги бўйича иккинчи ўринда турувчи уранни бойитиш заводи. Айрим маълумотларга кўра, Теҳрондан 150 км жанубдаги Қум шаҳри яқинидаги ушбу заводнинг катта қисми 80-90 метр чуқурликда жойлашган.
Эрон атом энергияси ташкилоти расмий вакили Беҳрўз Камолвандий 14 июн кунги баёнотида Исроил томонидан Фордо ядровий объектига берилган зарбалар қисман зарар етказганини айтган. У шунингдек Исфаҳондаги бир нечта омборда исроилликлар ҳужуми оқибатида ёнғин чиққанини маълум қилган. Бироқ бу ердаги муҳим ускуналар хавфсиз жойга кўчирилгани учун кўрилган зарар кўлами унча катта эмас, деган у.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter