Эски намунадаги 50, 100, 200 ва 500 сўмлик пулларни алмаштиришнинг охирги муддати айтилди

Эски намунадаги 50, 100, 200 ва 500 сўмлик банкнотлар ва тангаларни Марказий банкнинг Ҳисоб-китоб касса марказлари томонидан амалдаги пул белгиларига алмаштириб беришнинг охирги муддати – 2022 йил 1 январь этиб белгиланди.
Бу ҳақда Марказий банк ахборот хизмати хабар берган.
«Фуқароларнинг қўлида қолиб кетган эски намунадаги 50, 100, 200 ва 500 сўмлик тангалар ва банкнотлар 2022 йилнинг 1 январига қадар Марказий банкнинг жойлардаги Ҳисоб-китоб касса марказларида муомаладаги пул белгиларига алмаштириб берилади» - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили июль ойидан 500 ва 200 сўмлик банкнотлар ўз кучини йўқотганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter