Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эвакуация қилинганларга ИИБ ходимлари ҳам ўз хонадонларидан жой ажратди

Эвакуация қилинганларга ИИБ ходимлари ҳам ўз хонадонларидан жой ажратди

Фото: Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

Жорий йилнинг 1 май куни Сирдарё вилояти Сардоба тумани ҳудудида қурилган «Сардоба» сув омборида ўпирилиш юзага келганидан хабарингиз бор.

Хабар берилишича, мазкур вазият оқибатларини бартараф этиш ҳамда аҳолини тинч ҳудудларга эвакуация қилиш тадбирларини ташкиллаштириш бўйича Жиззах вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳузурида тезкор штаб ташкил этилган. Асосан эвакуация Жиззах вилоятининг Мирзачўл, Дўстлик, Арнасой, Пахтакор, Ш.Рашидов туманлари ҳамда Жиззах шаҳрида жойлашган мактаб, коллеж, хусусий корхоналар ҳамда аҳоли хонадонларига фуқароларни жойлаштириш чоралари кўрилмоқда.

Фото: Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

Сардоба ва Оқ-олтин туманларидан эвакуация қилинган аҳолининг 330 нафардан ортиғи Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси ходимларининг яшаш хонадонларига жойлаштирилган ва улар ётоқ-жой, иссиқ озиқ-овқат ҳамда бошқа кундалик зарурий ашёлар билан таъминланган.    

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг