Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Европа ҳудудидан совуқ ҳаво кириб келади — «Ўзгидромет»

Европа ҳудудидан совуқ ҳаво кириб келади — «Ўзгидромет»

Фото: «Xabar.uz»

Бугун республикамизнинг шимоли-ғарбий ҳудудларига ва кечга томон қолган ҳудудларга Россиянинг Европа ҳудудидан совуқ ва нам ҳаво массаси кириб келади. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар бермоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида баъзи жойларда асосан қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида кун даувомида, қолган ҳудудларда кечга томон баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди.

Шанба куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қор ёғади, вақти-вақти билан кучли бўлади.

Бухоро, Навоий, Хоразм вилоятларида кечаси ва эрталаб бироз қор ёғади. Фақат Қорақалпоғистон Республикаси бўйича қуруқ об-ҳаво кузатилади. Ҳаво ҳарорати пасаяди ва кўпчилик ҳудудларда кечаси ва кундузи 0-5о илиқ, шимолда кечаси 5-10о совуқ, кундузи 0-5о илиқ атрофида бўлади.

Бугун ва эртага фронти кириб келишида республика бўйича баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

26 февраль куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича қуруқ ва кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Республиканинг катта қисмида ҳарорат кечаси 2-5о совуқгача пасаяди. Кундузи қуёш ҳисобига ҳаво ҳарорати 7-12о илиқгача кўтарилади.

Республика бўйича баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Ушбу кунларда республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.

Пойтахтимизда бугун кечга томон бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 16-18о илиқ бўлади.

Шанба куни вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси ва эрталаб 3-5о илиқни ташкил этади, кундузи 0-2о илиқгача пасаяди.

Якшанба кунига келиб, ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати кечаси 2-4о совуқ, кундузи 8-10о илиқ бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг