Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Европада жазирама туфайли 2,3 минг киши ҳалок бўлди

Европада жазирама туфайли 2,3 минг киши ҳалок бўлди

Жорий йилнинг 23 июнидан 2 июлига қадар Европанинг 12 шаҳрида 2,3 мингга яқин киши кучли жазирама оқибатида вафот этган.

Англиялик олимлар ўтказган тадқиқот натижаларига кўра, иссиқ ҳарорат сабаб вафот этганларнинг тахминан 1,5 минг нафари ёки 65 фоизининг ўлими иқлим ўзгариши билан боғлиқ.

Тадқиқот муаллифларининг айтишича, ўрганилаётган шаҳарларда ҳаво ҳарорати ҳар доимгидан 1-4 даражагача кўтарилган. Жумладан, Милан (317 ўлим), Барселона (286 ўлим), Париж (235 ўлим), шунингдек, Лондон, Рим, Мадрид, Афина, Будапешт, Загреб, Франкфурт ва Лиссабон шаҳарларида иқлим ўзгариши билан боғлиқ ўлимлар кузатилган.

Кузатилган ўлимларнинг асосий қисми (88 фоизи) 65 ва ундан катта ёшдаги одамларда учраган. Таъкидланишича, бу маълумотлар ёндош касалликларга чалинган одамларда жазирама кунлар эрта ўлимнинг хавфини оширади.

Олимлар, шунингдек, иқлим исиши эрта ўлим кўрсаткичларини уч бараваргача ошириб юборишини тахмин қилишган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг