Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фарғонада мустақилликнинг 30 йиллигига атаб тадбир ўтказилди

Фарғонада мустақилликнинг 30 йиллигига атаб тадбир ўтказилди

Ўзбекистон Либерал-демократик партияси «Фарғона вилояти кенгаши томонидан Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!» шиори остида истиқлол шодиёналарига бағишланган турли маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

Жумладан, вилоятнинг Фурқат туманида ўтказилган  тадбирда ЎзЛиДеП Фарғона вилояти Кенгаши раиси Раҳматулло Камолов ва Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мавлудахон Ходжаева сўзга чиқди.

Бугунги кунда партия инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, қадр-қиммати, эҳтиёжлари ва манфаатлари йўлида сидқидилдан хизмат қилиш, жамиятимизнинг барча фаол қатламларини «Янги Ўзбекистон: биргаликда юксалиш сари!» ғояси атрофида бирлаштирган ҳолда юртимиздаги ҳар бир инсон фаровонлигини таъминлаш, Учинчи Ренесанс пойдеворини қуриш борасидаги улкан ишларга муносиб ҳисса қўшишни ўз олдига устувор вазифа сифатида қўйган, – дейди партиянинг вилоят Кенгаши аппарат раҳбари в.б Ҳалимжон Раҳмонов.

Уюшқоқлик билан ташкил этилаётган оммавий тадбирда партия ташкил этилганининг илк кунларида у билан бирга бўлган фаоллар, депутатлар, халқимиз суйган маданият ва санъат соҳаси вакиллари, таниқли спортчилар, тадбиркор ва фермерлар фаол иштирок этдилар. Улар ўз соҳаларида қилинган мислсиз янгиланиш ва ўзгаришларни оддий, содда тилда энг асосийси самимий эътироф этдилар.

Очиқ осмон остида ўтказилган оммавий тадбир хушовоз хонандаларнинг тароналари билан давом этди.

Шоҳсултон Тўхтаматов,
ЎзЛиДеП Фарғона вилояти Кенгаши матбуот котиби

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг