Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фарғонада Huawei компаниясининг ягона расмий филиали ишга тушди

Фарғонада Huawei компаниясининг ягона расмий филиали ишга тушди

Фарғона вилоятида Хитой компаниялари билан самарали ҳамкорлик йўлга қўйилаётган бўлиб, музокаралар давомида эришилган келишувлар асосида истиқболли лойиҳалар амалга оширилмоқда. Бугун Фарғона шаҳридаги “Asia” меҳмонхонасида Huawei компаниясининг Фарғонадаги ягона расмий филиали ишга тушди.

Компания филиали Тошкент шаҳридан сўнг илк бор Фарғонада очилди. Очилиш маросимида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров иштирок этди. Компания вакиллари билан ўтказилган учрашувда вилоят ҳокими АКТ соҳасида дунёдаги етакчи компаниялардан бўлган Huawei компаниясининг Фарғона офиси очилиши бу йўналишда янги имкониятлар эшигини очишини таъкидлади. Ўзбекистонда 25 йилдан ортиқ самарали фаолият олиб бораётган ушбу компания билан Фарғонада ҳам янги лойиҳалар устида, тажриба алмашишда, ёшларни IT соҳаси бўйича билимларини оширишда ҳамкорлик қилишга ишонч билдирилди.

Учрашувда Huawei компаниясининг йиллар давомида олиб борилган ўсиш суръатлари ва Ўзбекистондаги фаолияти, эришилган натижалар, янги режалар хусусида тақдимот ўтказилди. Компания вакиллари Huawei Farg'ona офисининг очилишидан кўзланган асосий мақсад Фарғона водийсининг Ўзбекистон учун муҳим аҳамиятга эгалиги, водийда изланувчан, иқтидорли ёшларнинг кўплиги, улар билан биргаликда сунъий интеллект, АКТ соҳасида ҳамкорлик олиб бориш, Фарғонани “Dijital Fergana” рақамли Фарғона масаласида ёрдамларини кўрсатиш, водийда кенг кўламдаги корхона ва ташкилотлар мавжудлиги ва улар фаолиятини, маҳсулдорлигини оширишга ўз хизматларини таклиф қилиш, АКТ соҳасини ривожлантириш, Фарғонанинг ҳар бир олийгоҳлари билан ҳам ҳамкорликда ишлаш орқали маҳсулотлари, билим ва тажрибалари билан кўмаклашган ҳолда ушбу соҳада салоҳиятли кадрларга эга бўлиш учун ҳамкорликларини таклиф этиш кўзлангани, шу мақсадда Фарғонада офислари очилганлиги қайд этилди.

Вилоят раҳбари компания билан ушбу йўналишда вилоятда олиб борилаётган янги лойиҳаларда ҳам ҳамкорликда ишлаш бўйича ўз таклифларини билдирди. Тадбир доирасида Фарғона вилояти ҳокимлиги ва “Huawei Tech Investment Tashkent” МЧЖ ўртасида англашув меморандуми имзоланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг