Ғазода БМТ омборхонасига ҳужум қилинди, икки киши ҳалок бўлди

Кеча, 28 май куни БМТнинг Бутунжаҳон озиқ-овқат дастури (WFP) ташкилоти Ғазо секторидаги омборларидан бирига оммавий ҳужум қилингани ҳақида маълум қилди.
Ҳодиса пайтида юзлаб фаластинликлар омборхонага бостириб кирган. Натижада камида икки киши ҳалок бўлган, бир нечта одам жароҳатланган.
«Ғазога озиқ-овқат ва бошқа ёрдам етказиб бериш тўлиқ тўхтаганига 80 кун бўлди. Блокада оқибатида гуманитар эҳтиёжлар назоратдан чиқди», — дейилади WFP’нинг ижтимоий тармоқдаги баёнотида.
Ташкилот халқаро ҳамжамиятни инсонпарварлик ёрдамини хавфсиз ва тўсиқсиз етказиш учун шошилинч чора кўришга чақирди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter